АҚШда ишлаб чиқариладиган «Moderna» вакцинаси нархи маълум бўлди

АҚШнинг «Moderna» фармацевтика компанияси томонидан ишлаб чиқарилган коронавирус инфекциясига қарши вакцинанинг бир дозаси нархи 25–37 долларни ташкил этади. Бу ҳақда компания раҳбари Стефан Бансель Германиянинг «Welt» газетасига маълум қилди.

Фото: «rtvi»

Таъкидланишича, вакцина нархи буюртма ҳажмига кўра ўзгаради. Банселнинг таъкидлашича, компания йил охиригача 20 миллион доза вакцина ишлаб чиқармоқчи ва ундан кичик ҳажмини Европага тақдим қилади.

«Ҳозирча ҳеч қандай ҳужжат имзоланмаган, бироқ биз бундай келишувнинг Еврокомиссия билан тузилишига яқин турибмиз. Биз Европани вакцина билан таъминламоқчимиз ва бу борада сермаҳсул музокаралар олиб бормоқдамиз», — деб таъкидлаб ўтган Бансель.

Унинг айтишича, Брюссель билан музокаралар якунланиш арафасида ва масала бир неча кун ичида ҳал бўлади.

Аввалроқ Трамп АҚШ аҳолиси қачон СOVID-19ʼга қарши вакцина билан тўлиқ таъминланишини маълум қилгани ҳақида хабар берилганди. Шунингдек, ЖССТ Россиянинг «Sputnik V» вакцинасини рўйхатга олишда шарти борлигини маълум қилгани ҳақида хабар берилган.

Янгиликлар