Дунёда коронавирус юқтирганлар сони 81 миллионга яқинлашди

Дунёда коронавирус юқтирганлар сони 81 миллионга яқинлашди. Ўлимлар сони эса 1,76 миллиондан ошган. Бу ҳақда «Worldometers» маълум қилди.

Фото: «RIA»

Маълум қилинишича, 27 декабрь куни дунёда вирус юқтирганлар сони 80 миллион 792 минг 894 нафарни ташкил этаётган. Энг кўп вирус юқтириш ҳолати 19 миллион 433 минг 847 нафар кўрсаткич билан АҚШда кузатилган. Шунингдек, салкам 339 мингдан ортиқ америкалик ҳалок бўлди.

«Коронавирус ватани» — Хитой вирус юқтирганлар сони бўйича 80-ўринга тушди. Ҳозиргача Хитойда салкам 87 минг одамда вирус аниқланган. Сўнгги вақтларда Баҳрайнда 91 минг, Кения салкам 96 минг вирус юқтирганлар сони қайд этилган.

Аввалроқ коронавируснинг янги тури яня икки давлатда аниқлангани ва Коронавируснинг янги турида қайси вакцина самара бериши мумкинлиги маълум қилинганди. Шунингдек, Африканинг яна бир мамлакатида коронавируснинг янги тури аниқлангани хабар қилинганди. 

Янгиликлар