Дунёда коронавирус юқтирганларнинг умумий сони эълон қилинди

Дунёда коронавирус юқтирганлар сони 80 миллиондан ошди. Ўлимлар сони эса 1,75 миллиондан ошган. Бу ҳақда «Worldometers»  маълум қилди.

Фото: «ТАСС»

Маълум қилинишича, 25 декабрь куни дунёда вирус юқтирганлар сони 79 миллион 722 минг 398 нафарни ташкил этаётган. Энг кўп вирус юқтириш ҳолати 193 минг нафар кўрсаткич билан АҚШда кузатилган. Бразилияда сўнгги суткада 58 мингдан ортиқ одамда коронавирус аниқланган. Шунингдек, вирус юқтириш бўйича АҚШ да энг юқори натижа 19,1 миллиондан ортиқ одам вирус юқтиришга улгурди ва 337 мингдан ортиқ америкалик ҳалок бўлди.

«Коронавирус ватани» — Хитой вирус юқтирганлар сони бўйича 80-ўринга тушди. Ҳозиргача Хитойда 86 мингдан ортиқ одамда вирус аниқланган. Сўнгги вақтларда Баҳрайнда 91 минг, Кения 95 минг ва Жазоир 97 минг вирус юқтирганлар сони этилган. Бундан ташқари, Кунлик ўсиш янги вирус ўчоғи — Британияда 39 минг нафардан ошган. Россияда 29 минг, Германияда 26 минг, Ҳиндистонда 23 минг ва Францияда 21 мингни ташкил этган.

Аввалроқ коронавируснинг янги тури яня икки давлатда аниқлангани ва Коронавируснинг янги турида қайси вакцина самара бериши мумкинлиги маълум қилинганди. Шунингдек, Африканинг яна бир мамлакатида коронавируснинг янги тури аниқлангани хабар қилинганди.