Ўзбекистон 2021 йилда Бутунжаҳон озиқ-овқат саммити ишида қатнашади

Қишлоқ хўжалиги вазири, Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти(ФАО)нинг Европа минтақавий конференциясининг раиси этиб тайинланган Жамшид Ходжаев 2021 йил 7 январь куни ФАО бош директори Цюй Дунъюй билан онлайн режимида ишчи учрашув ўтказди. Бу ҳақда вазирлик матбуот хизмати «Tez News»га маълум қилди.

Фото: Қурилиш вазирлиги матбуот хизмати

Қайд этилишича, учрашув давомида вазир ФАО бош директори билан «Йўл харитаси»да 2021 йилга белгиланган режаларни муҳокама қилган ва келишиб олган. Хусусан, «Йўл харитаси»нинг муҳим бандларидан бири — 2021 йилда бўлиб ўтадиган Бутунжаҳон озиқ-овқат саммити ишида Ўзбекистоннинг фаол иштирокини, шунингдек саммит ҳужжатлари ва қарорларини тайёрлашдаги иштирокини таъминлашдан иборат. ФАО бош директори Цюй Дунъюй ФАО Ўзбекистоннинг озиқ-овқат саммитидаги фаол иштирокини қўллаб-қувватлаши ва Европа минтақавий конференцияси раиси сифатида вазир Ходжаевнинг минтақа давлатлари позицияларини мувофиқлаштиришига таянаётганини таъкидлаб ўтган.

Шунингдек, у Жамшид Ходжаевнинг ФAО Кенгашининг 2021 йилга режалаштирилган йиғилишлари ҳамда озиқ-овқат ва иқлим ўзгариши бўйича глобал конференциялар ишига қўшадиган ҳиссаси аҳамиятли ва зарур эканини айтган. ФАО Бош директори ташкилот вакиллари ишига алоҳида эътибор қаратаётгани учун миннатдорчилик билдирган.

Фото: Қурилиш вазирлиги матбуот хизмати

«Қишлоқ хўжалиги соҳасини ривожлантиришга муносиб ҳисса қўшган ва «Қишлоқ хўжалиги фидойиси» кўкрак нишони билан тақдирланган бир гуруҳ давлат ва хусусий ташкилотлар ходимлари, олимлар ва мутахассислар, фермерлар ва ишчилар орасида ФАО вакилларини кўриш мен учун катта шарафдир. Декабрнинг ҳар иккинчи якшанбасини Қишлоқ хўжалиги ходимлари куни сифатида нишонлар экан, давлат қишлоқ хўжалиги вакилларига ва уларнинг ушбу муҳим соҳани ривожлантиришга қаратилган ташаббусларига катта эътибор жалб этмоқда», — дея таъкидлади Цюй Дунъюй.

Онлайн учрашув давомида ФАО ва Ўзбекистон ўртасида 2021-2025 йилларга мўлжалланган мамлакатлараро Ҳадли битимнинг асосий бандлари муҳокама қилинган. Дастурни январь ойи давомида тасдиқлаш ва имзолаш режалаштирилган.

Маълумот учун, ФAО Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти бўлиб, у асосий эътиборни очликка қарши кураш ва озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлашга қаратади. 1945 йилда асос солинган ФAОга 194 давлат аъзо. Ўзбекистон унга 2001 йилда аъзо бўлган. 2014 йилда Тошкентда ташкилотнинг ваколатхонаси очилган. 2022 йилгача бўлган ҳаракатлар режасини белгилаб берган Ҳадли дастур доирасида ФAО Ўзбекистон ҳукумати билан келишилган учта устувор йўналишда қўллаб-қувватлаб келади, булар: Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ва бошқа давлат идораларини институционал ва стратегик қўллаб-қувватлаш; қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат занжирини ривожлантириш, бозорга кириш; табиий ресурсларни барқарор бошқариш, иқлим ўзгариши ва биохилма-хиллик.

Аввалроқ АҚШда жойлашган Винрок халқаро қишлоқ хўжалигини ривожлантириш институтининг Ўзбекистон Республикасидаги филиали давлат рўйхатидан ўтказилгани ҳақида хабар берилганди.

Янгиликлар