Ўзбекистонда 2020 йилда озиқ-овқат маҳсулотлари инфляцияси неча фоизни ташкил қилгани маълум бўлди

Давлат статистика қўмитаси 2020 йилда республикада озиқ-овқат маҳсулотлари инфляцияси 15,3 фоизни ташкил этганини маълум қилди.

Kalkulyator

Фото: «Tez News»

Хабарга кўра, 2020 йилнинг декабрь oйида ўртача истеъмол нархлари ва тарифлари даражасининг ой давомидаги ўсиш суръати 1,6 фоизни ташкил қилган, 2019 йилда эса мазкур кўрсаткич 1,7 фоизни ташкил этган. Шунингдек, 2020 йилнинг декабрь ойида озиқ-овқат маҳсулотлари нархлари ўртача 2,4 фоизга, ноозиқ-овқат маҳсулотлари 0,9 фоизга ва хизматлар 0,9 фоизга қимматлашгани маълум бўлди.

Бундан ташқари, йил давомида озиқ-овқат маҳсулотлари нархлари даражаси 15,3 фоиз, ноозиқ-овқат маҳсулотлари 8,8 фоиз, хизматлар эса 7,1 фоизга ошган. Ушбу даврда озиқ-овқат маҳсулотлари кўрсаткичлари бўйича максимал, ўсиш апрель ойида (3,1 даража), ноозиқ-овқат маҳсулотлар бўйича cентябрь ва октябрда (3,9 даража), хизматлар бўйича эса центябрда қайд этилган (13,6 даража).

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистонда 150 дан ортиқ кичик экобозор қуриб битказилгани ҳамда Ўзбекистонда асосий турдаги қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг захира ҳажмлари белгилангани ҳақда хабар қилинган эди.

Янгиликлар