«Ҳаво исиганида қайтамиз»: Анастасия Решетова Тошкентга ташриф буюрди

Бир неча кун аввал Тошкентга россиялик бизнесвумен ва Тиматининг собиқ севгилиси Анастасия Решетова ташриф буюрди. Маълумки, Тошкентда унинг гўзаллик салони франшизаси очилган.

Қиз пойтахтдаги ресторанлар, бутиклар, бир қанча ёдгорликлар, шунингдек, Ҳазрати Имом масжидига ташриф буюришга улгурди.

Юлдузнинг сўзларига кўра, у тарихий Самарқанд ва Бухоро шаҳарларига ҳам бормоқчи бўлди, аммо буни кейинги ташрифига қолдиришга қарор қилди.

«Ўзбекистон гўзаллигидан тўлиқроқ баҳраманд бўлиш учун ҳаво исиганида қайтишга ва шаҳарлар бўйлаб тур ўтказишга қарор қилдик», – Анастасия Решетова.

Шоу-бизнес