«Ваҳшийлик қилган инсон яшамаслиги керак» – Алишер Қодиров қотилларга ўлим жазосини тайинлашни таклиф қилди

11 июль куни Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати, «Миллий тикланиш» партияси етакчиси Алишер Қодиров Тошкентда уч ёшли боланинг ўлдирилиши ҳақида муносабат билдирди.

Эслатиб ўтамиз, «teznews.uz» нашри аввалроқ Тошкентда эркак 3 ёшли болани шафқатсизларча ўлдиргани ҳақида хабар берганди.

Жиноятни ҳаммаси ҳам жиноят, лекин мурғак болага ваҳшийлик қилган инсон яшамаслиги керак, — деди Қодиров.

Шунингдек, сиёсатчи яқинда Тошкентда 25 ёшли йигит шаърий никоҳида бўлган аёлининг собиқ турмуш ўртоғини пичоқ билан 20 марта зарба бериб ўлдириб қoйгани тилга олди. Унинг сўзларига кўра, бу 17 йилга қамалган жиноятчи қамоқдан, 42 ёшида озодликка чиқиб, ўзгариб қолмайди.

Қодировнинг айтишича, бундай жиноятчиларни фуқаролар солиқлари ҳисобига қорнини тўйдириш мантиққа тўғри келмайди.

«Ҳайвонлашиб кетган жиноятчини солиқларимиз ҳисобига соғлигини сақлаб, қорнини тўйдириб, бошқа инсон бўлиб қолишини кутиб ўтириш-мантиқсиз. Бундайлардан жамиятни тозалаш керак!», — деб ёзган сиёсатчи.

Янгиликлар