Косонсойда «Nexia» уриб юборган пиёда шифохонада вафот этди
Наманган вилояти Косонсой туманида «Nexia» уриб юборган пиёда шифохонада вафот этди. Бу ҳақда ИИВ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси ахборот хизмати хабар берди.
Наманган вилояти Косонсой туманида 10 сентябрь, пайшанба куни соат 00:20 ларда 1978 йилда туғилган ҳайдовчи Х.Д. «Nexia» русумли автомобилни «Бешкетмон» МФЙ ҳудудида бошқариб кетаётган вақтида ҳаракат хавфсизлигини таъминлай олмаган ва йўлни кесиб ўтаётган пиёда Ғ.Э.ни уриб юборган.
Натижада пиёда 66 ёшли Ғ.Э. оғир тан жароҳатлари олиб шифохонада вафот этган.
Мазкур ЙТҲ юзасидан терговолди суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Аввалроқ Фарғонада «Nexia-3» велосипедчини уриб юбориши оқибатида велосипед ҳайдовчиси вафот этгани, Самарқандда «Lacetti» 7 ёшли болани уриб юборгани ва бола воқеа жойида ҳалок бўлгани хабар қилинган эди.