Фарғонада «Nexia-3» велосипедчини уриб юбориши оқибатида велосипед ҳайдовчиси ҳалок бўлди

Фарғона туманида 5 сентябрь, шанба куни «Nexia-3» ҳайдовчиси йўлнинг қатнов қисмини кесиб ўтаётган велосипедчини уриб юбориб ЙТҲ содир этди. Ушбу ЙТҲ оқибатида велосипед ҳайдовчиси воқеа жойида вафот этди. Бу ҳақда Фарғона вилояти ИИБ ахборот хизмати хабар берди.

Фото: Фарғона вилояти ИИБ ахборот хизмати

Хабарга кўра, 5 сентябръ куни фуқаро М.Т «Nexia-3» русумли автомашинасини «Чекшўра» МФЙ ҳудудида бошқариб кетаётиб, қатнов қисмини велосипедда кесиб ўтаётган П.В.ни уриб юбориши оқибатида П.В. ҳодиса жойида вафот этган.

Фото: Фарғона вилояти ИИБ ахборот хизмати

Қайд этилишича, мазкур ҳолат юзасидан туман ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси (Транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Фото: Фарғона вилояти ИИБ ахборот хизмати

Аввалроқ Қувасойда «Tico»нинг ағдарилиши оқибатида ҳайдовчи ҳалок бўлгани, Фарғонада 19 ёшли йигит экскаваторда пиёдани уриб юбориши оқибатида 68 ёшли пиёда воқеа жойида вафот этгани ҳамда Бувайдада 2 та «Nexia-2» ва велосипед иштирокида ЙТҲ содир бўлгани, велосипед ҳайдовчиси касалхонада вафот этгани ҳақида хабар берилганди.

Янгиликлар