Чехия разведкаси Учинчи жаҳон уруши хавфи ҳақида огоҳлантирди

Чехия ҳарбий разведкаси сайтида эълон қилинган ҳисоботда дунё янги жаҳон уруши хавфига дуч келиши айтилган. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар берди.

Хабарга кўра, глобал можаро айни вақтда биринчи босқичда турибди. Унда фаол иштирок этишни хоҳлаган томонлар шаклланмоқда ва уларнинг ёрдамида технологик воситалар ҳам аста-секин аниқланмоқда.

Фото: «pz-news»

Эҳтимолий можаронинг сабаби сифатида АҚШ, Россия ва Хитой ўртасидаги рақобат келтирилган.

Ҳужжатда халқаро ҳуқуқнинг аҳамияти пасайганлиги ҳамда юзага келган зиддиятларни ҳал қилишда дипломатик келишувлар ҳам мавжуд эмаслиги айтиб ўтилган. Таҳлилчиларнинг фикрига кўра, жамоат онгини манипуляция қилиш кескинликнинг ўсишига ёрдам беради.

«The National Interest» газетасидаги Россия ва НАТОнинг урушдаги имкониятлари баҳоланган хабарда узоқ муддатли ҳарбий ҳаракатларда устунлик Шимолий Атлантика альянсида қолиши таъкидлаган. Шу билан бирга, агар Россия Болтиқбўйи мамлакатларига қарши ҳужум уюштиришга қарор қилса, НАТО Москвага қарши чиқа олмаслиги келтириб ўтилган.

Аввалроқ математик Учинчи жаҳон уруши тахминан қачон бошланишини ҳисоблаб чиққани ҳамда бу уруш қаерда бошланиши тахмин қилингани ҳақида хабар берилган эди.

Янгиликлар