Ўзбекистонда 2021 йилдан Ҳаж ва Умра зиёратини ўтказиш фақат Мусулмонлар идораси томонидан амалга оширилади
Дин ишлари бўйича қўмита ташаббуси билан ишлаб чиқилган Ҳаж ва Умра тадбирларини ташкил этиш ва ўтказиш тўғрисидаги Вазирлар Маҳкамасининг қарори лойиҳасига кўра, Ўзбекистонда 2021 йил 1 январдан бошлаб Ҳаж ва Умра зиёратини ташкил этиш ва ўтказиш расман фақат Мусулмонлар идораси томонидан амалга оширилиши мумкин.
Лоҳияда бошқа ташкилот ва хусусий фирмаларнинг мазкур фаолият тури билан шуғулланишига йўл қўйилмасликка оид қоида таклиф этилмоқда. Қарор лойиҳаси маъқуллангани тақдирда, 2021 йилдан бошлаб хусусий ташкилотлар ҳеч бир тарзда Ҳаж ва Умра зиëратини амалга ошира олмайди. Бу соҳа тўлиқ Ўзбекистон Мусулмонлари идораси назоратига ўтади.
Мавзуга доир: Умра зиёрати тўрт босқичда қайта ташкил этилади
Маълумот учун, янги таҳрирдаги «Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида»ги қонун лойиҳасида Ўзбекистон фуқароларининг мамлакат ташқарисидаги зиёрат жойларига боришини, шу жумладан, Ҳаж ва Умра зиёратини амалга оширишни ташкил қилиш Дин ишлари бўйича қўмитанинг диний соҳадаги ваколатларига киритилган эди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Саудия Aрабистони аҳолиси учун 4 октябрдан Умра зиёратига рухсат берилиши маълум қилинган эди.