«Ҳарбий округлар қўмондонликлари камида 10 тадан мактабни оталиққа олади» — Президент

Шавкат Мирзиёев 12 январь куни, сешанба куни Қуролли кучлар ташкил топганининг 29-йиллиги ва Ватан ҳимоячилари куни арафасида Қуролли кучлар академиясига ташриф буюргани ҳақида хабар берилганди. Президент ташриф давомидаги йиғилишда ҳарбий округлар қўмондонликларига камида 10 тадан мактабни оталиққа олиш вазифаси қўйилди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар қилди.

Фото: Президент матбуот хизмати

Қайд этилишича, Академияда Ўзбекистон Республикаси Президенти, Қуролли кучлар Олий бош қўмондони раислигида Қуролли кучлар ва ҳарбий-маъмурий секторлар фаолиятининг 2020 йил якунлари ҳамда келгусидаги устувор вазифаларга бағишланган Хавфсизлик кенгашининг кенгайтирилган йиғилиши бўлиб ўтган. Тадбирда Хавфсизлик кенгаши аъзолари, Қуролли Кучларнинг раҳбар ва қўмондонлик таркиби, жойлардаги давлат ҳокимияти органлари раҳбарлари ҳамда жамоат ташкилотлари вакиллари иштирок этган.

Хабарда айтилишича, йиғилишда Президент томонидан мамлакат мудофаа қобилиятини янада ошириш борасида амалга оширилган ишлар, Қуролли Кучларни ривожлантириш йўлидаги саъй-ҳаракатлар ва уларнинг натижалари батафсил сарҳисоб қилинган. Вазирлик ва идоралар ҳамда жойлардаги давлат хокимияти органларининг ушбу йўналишдаги фаолиятига танқидий баҳо берилган.

Фото: Президент матбуот хизмати

Фото: Президент матбуот хизмати

«Бугунги кунда глобал ахборот маконидаги қарама-қаршилик, инсон, айниқса, ёш авлоднинг онги ва қалби учун курашнинг кучайиши шароитида ҳарбий-ватанпарварлик тарбиясининг роли ва аҳамияти ортиб бормоқда.

Шунинг учун давлат раҳбари томонидан аҳолининг ва биринчи навбатда ёшларнинг ҳарбий-ватанпарварлик тарбияси тизимини такомиллаштириш, уларни мамлакатда амалга оширилаётган ислоҳотлар жараёнига жалб қилиш, интеллектуал ва ижодий салоҳиятни намоён қилишга шароит яратиш юзасидан кўрсатмалар берилган», дейилади хабарда.

Таъкидланишича, мамлакат аҳолисини ва ёшларнинг фуқаролик позициясини кучайтириш билан боғлиқ ишларни «Жасур жангчи — ёшлар учун намуна» шиори остида янада жадаллаштириш, ҳарбий округлар қўмондонликларига камида 10 тадан мактабни оталиққа олиш ҳамда ҳарбий қисм командирлари томонидан уларда ватанпарварлик ва ҳарбий шон-шараф дарсларини йўлга қўйиш вазифаси қўйилган.

Фото: Президент матбуот хизмати

Фото: Президент матбуот хизмати

Бундан ташқари, йиғилишда мамлакат мудофаа саноати комплексини янада ривожлантириш, давлат чегараларини қўриқлаш тизимини такомиллаштириш, фавқулодда вазиятлар прогноз ва мониторинг қилиш ҳамда авария ва техноген ҳалокатларнинг олдини олиш бўйича ишлар самарадорлигини ошириш бўйча зарур топшириқлар берилган.

Тадбир якунида давлат раҳбари Қуролли rучларни янада ривожлантириш бўйича олиб бораётган ишлар, биринчи навбатда, халқимизнинг хавфсизлиги, тинчлиги ва осойишталигини таъминлашга қаратилган янги Ўзбекистонни барпо этиш бош талаб эканини таъкидлаган.

Янгиликлар