Ўзбекистонда iPhone 12 Pro (128 GB) сотиб олиш учун неча кун ишлаш кераклиги маълум бўлди

Таҳлилчилар iPhone 12 Pro (128 GB)  нархларини бир неча ўнлаб мамлакатлардаги ўртача иш ҳақи билан таққослаб, ушбу мамлакатлар аҳолиси Apple компаниясининг янги версияси учун қанча пул ишлаши кераклигини ҳисоблаб чиқишди. Бу ҳақда Picodi.com хабар берди.

Хабарга кўра, Кавказ ва Марказий Осиё мамлакатларидаги ўртача иш ҳақини ҳисобга олган ҳолда, янги маҳсулотга тезда пул ишлашнинг иложи бўлмайди. Сўнгги расмий маълумотларга кўра, Грузияда ўртача иш ҳақи 1239,5 ₾ (солиқлардан кейин 1014,86 ГEЛ).

«Маълум бўлишича, ўртача 12 грузиялик iPhone 12 Pro’да пул ишлаш учун 91 кун ишлаши керак. Озарбайжонда вазият эса, иш ҳақи 636,6 дед бўлиб, бу 92,3 кун ичида Apple компаниясидан энг янги маҳсулотни сотиб олишга имкон беради.

Шунингдек, Арманистонда Apple компаниясининг ушбу турдаги маҳсулотни сотиб олиш учун 97,1 кун ишлашга тўғри келади. Ўзбекистон ва Қирғизистонда iPhone 12 Pro нархи юз иш кунидан кўпроқ туради. Тожикистон аҳолиси янги iPhone сотиб олиш учун қўшни давлатларга қараганда анча узоқроқ ишлашлари керак. Уларга 209,3 иш куни керак бўлади», — дейилади хабарда.

Таъкидланишича, ўтган йилги iPhone индекси билан таққослаганда, Кавказ мамлакатларидаги кўрсаткичлар қуйидагича ўзгарган:

  • Озарбайжонда иш кунлари сони 8,3 га;
  • Арманистонда 3,9 кунга камайган;
  • Грузияда эса иш кунлари сони ортган (8.8).

Хабарга кўра, Марказий Осиё мамлакатларида ҳам ўзгаришлар юз берган. Иш кунлари Тожикистонда 5, Қирғизистонда 36 кунга ошган бўлиб, Ўзбекистонда эса 1,8 кунга камайган.

Шунингдек, Шветсария, АҚШ ва Австралияда янги iPhone сотиб олиш учун  5 кун ишлашга тўғри келади.

Мавзуга доир:

Янгиликлар