Абдуқодир Тошқулов ОТМ ётоқхоналарини танқид қилди

Олий ва ўрта таълим вазири Абдуқодир Тошқулов ОТМ талабалар турар жойларида қизлар ва ўғил болалар бир қаватда жойлаштирилганлигини танқид қилди. Бу ҳақда «Газета.уз» хабар берди.

Фото: tersu.uz

Хабарга кўра, Олий ва ўрта махсус таълим вазири Абдуқодир Тошқулов ёпиқ тарзда ўтказилган йиғилишда ОТМ талабалари ётоқхоналарида қизлар ва ўғил болаларнинг хоналари бир қаватда жойлашгани ҳақида салбий фикp билдирган.

Таъкидланишича, Абдуқодир Тошқулов масъулларга мурожаат қилган ва:

«Қизингиз ўғил бола билан битта хонада овқат тайёрлашини хоҳлармидингиз? Қизингиз ўғил болаларга ҳар куни овқат пишириб беришини хоҳлармидингиз? Кирини ювишини хоҳлармидингиз?», – деб сўраган.

Қайд этилишича, вазир бино битта бўлса, кириш ва чиқиш жойини иккита қилиш мумкинлигини ҳам айтган.

Янгиликлар