UFC чемпиони Хабиб Нурмагомедов «Реал» футбол клубида ўйнаш ниятини билдирди

Енгил вазнда UFC чемпиони Хабиб Нурмагомедов профессионал футболда дебют қилмоқчи эканлигини атди. Бу ҳақда Rsport.ru хабар берди.

Фото: Championat.com

Маълумотга кўра, январь ойи охирида Нурмагомедов «Спартак» нинг ўқув-машғулот йиғинига ташриф буюриб, Москва жамоаси футболчилари билан ўйинда ўйнаган.

«Спартакда ўйнаш истагим бор. Албатта, бу ажойиб жамоа, аммо маҳаллий даражадаги клуб. Орзулар клуби -«Реал». Менинг 90 дақиқа давомида футболни онгли равишда кўрганим 1998 йилги Чемпионлар лигаси финали, «Реал» – «Ювентус» эди. Ўшанда Миятович офсайддан гол урганди. Аммо биз, Мадрид мухлислари, буни қабул қилмаймиз », – деган Нурмагомедов.

Маълумотга кўра, Хабиб Нурмагомедов UFC’даги сўнги жангида Жастин Гэтжи билан курашиб, ушбу жангда ғалабага эришган. Шундан сўнг, у ўз фаўлиятига нуқта қўйганини айтган.