Навоийда 15 яшар бола дарёда чўкиб кетди

Жорий йилнинг  5 июль куни Навоий вилояти Кармана туманида яшовчи 15 ёшли бола сувда чўкиб, вафот этди.

Қайд этилишича, «Азамат» МФЙда яшовчи 15 ёшли бола «Янгиобод» МФЙ  ҳудудидан оқиб ўтувчи Зарафшон дарёсига чўмилиш мақсадида тушиб, ўз эҳтиётсизлиги оқибатида чўкиб кетган.

Маълумотга кўра, 4 кишидан иборат ғоввос-қутқарув гуруҳи болани 3 кун мобайнида қидириган. 8 июль куни унинг жасади топилиб, дарёдан олиб чиқилган ва тегишли хизматларга топширилган.

Шу ўринда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги аҳолини тақиқланган жойларда, яъни дарё, канал, анҳор ва ариқларда  чўмилиш ҳаёт учун хавфли эканлиги тўғрисида огоҳлантирган.

Янгиликлар