«Йўлқурилиш» акциядорлик жамиятига раҳбар тайинланди
Давлат активларини бошқариш агентлигининг 2020 йил 11 сентябрдаги қарори билан Ерниязов Руслан Муптуллаевич «Йўлқурилиш» АЖ жамият бошқарув раиси этиб тайинланди. Бу ҳақда агентлик ахборот хизмати хабар берди.
Маълумот учун, Давлат активларини бошқариш агентлигининг тегишли буйруғига асосан «Йўлқурилиш» АЖ ташкил этилган. Унинг ягона акциядори сифатида Давлат активларини бошқариш агентлиги белгиланган.
Шунингдек, ягона акциядорнинг қарори билан жамият кузатув кенгаши таркиби ҳам тасдиқланди:
- Бекенов Сунатулла Хусанович — Давлат активларини бошқариш агентлиги директори;
- Назаров Шуҳрат Бахтиёрович — Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Автомобиль йўллари қўмитаси раиси ўринбосари;
- Холмуродов Нозимжон Қосимович — инвестициялар ва ташқи савдо вазирининг ўринбосари;
- Обидов Акмал Жўрабоевич — Вазирлар Маҳкамаси бош мутахассиси;
- Арзиқулов Нодир Шодиевич — Давлат активларини бошқариш агентлиги департамент бошлиғи.
Ушбу таркибда тасдиқланган кузатув кенгашининг биринчи мажлисида аъзоларнинг кўпчилик овози билан кенгаш раиси этиб Бекенов Сунатулла Ҳусанович сайланди.
Аввалроқ Ёшлар ишлари агентлиги Чортоқ ва Поп туманлари бўлимига раҳбар тайинлангани, Асака ва Балиқчи туманлари ИИБга янги раҳбарлар келгани хабар қилинган эди.