Пахтаобод тумани ҳокими пневмониядан соғайди

Андижон вилояти Пахтаобод тумани ҳокими Маҳмуд Бозоров пневмониядан соғайди. Бу ҳақда туман ҳокимлиги матбуот хизмати хабар қилди.

Фото: Пахтаобод туман ҳокимлиги матбуот хизмати

Хабарга кўра, туман ҳокими Маҳмуд Бозоров касалликнинг дастлабки аломатлари пайдо бўла бошлагач, гумонланувчи сифатида вилоят юқумли касалликлар шифохонасига ётқизилган.

Текширишлар натижаси, ҳақиқатан ҳам, пневмония хасталиги мавжудлигини кўрсатган ва ҳоким даволанишни бошлаган. Шу сабабли Бозоров 15 кун ишга чиқа олмаган.

Маълум қилинишича, айни дамда олиб борилган муолажалар натижасида унинг соғлиги тикланган. Реабилитация курси ниҳоялагач, яқин кунлар ичида Маҳмуд Бозоров хизмат вазифасини бажаришга киришиши кутилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Миришкор ҳокими Ғайрат Бегалиев икки томонлама пневмония оқибатида вафот этгани ҳамда Бухоро вилояти ҳокими Карим Камолов коронавирус асоратлари оқибатида вафот этгани ҳақида хабар берилганди.

Янгиликлар