Миришкор ҳокими Ғайрат Бегалиев икки томонлама пневмония оқибатида вафот этди
Қашқадарё вилояти Миришкор тумани ҳокими Ғайрат Бегалиев 8 сентябрь куни икки томонлама пневмония, ўткир юрак ва нафас етишмовчилиги, юрак ишемик касаллиги оқибатида вафот этди. Бу маълумотни «Tez News»га вилоят ҳокимиятидаги манбалар тасдиқлади.

Фото: Миришкор тумани ҳокимлиги матбуот хизмати
Ғайрат Бегалиев халқ депутатлари Миришкор тумани кенгашининг 4 март кунги сессиясида туман ҳокими этиб тайинланган. У Миришкор тумани ҳокими бўлгунга қадар Қарши тумани ҳокими лавозимида ишлаган. Унга қадар бу лавозимда ишлаб келган Бахтиёр Ражабов ўз аризасига кўра ишдан бўшаган.
Мавзуга доир:
Эслатиб ўтамиз, коронавирусга чалинган Қорақалпоғистон Жўқорғи Кенгеси раиси Муса Ерниязов ва Бухоро вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи Карим Камолов вафот этган. Шавкат Мирзиёев марҳумлар қабрини зиёрат қилиб, яқинларига ҳамдардлик билдирган.