Шавкат Мирзиёев Карим Камоловнинг хонадонига бориб, марҳумнинг яқинларига ҳамдардлик билдирди (фото)

Шавкат Мирзиёев Бухоро вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи Карим Камолов хотирасига бағишланган таъзия маросимларида иштирок этиш учун Бухоро шаҳрига жўнаб кетган эди. Президент Бухоро шаҳрида Карим Камолов хонадонига келиб, унинг рафиқаси ва фарзандларига ҳамдардлик билдирди.

Фото: Президент матбуот хизмати

«Раҳматли Карим ака жуда яхши инсон эди, беғубор қалб эгаси, ноёб меҳнатсевар киши эди. Бухородаги ўзгаришларга кўп меҳнатлари сингганди. Режалари ҳам улкан эди. Беқиёс ҳалоллик ва садоқат билан, ўзини ўйламай, одамларнинг манфаати учун ишлади. Бир пайтлар адолатсизлик туфайли бошидан кечирган кунлари ҳам унинг соғлиғига ўз таъсирини ўтказмай қолмади. У кишининг фидокорона хизматларини давлатимиз, халқимиз асло унутмайди», — деди Шавкат Мирзиёев.

Фото: Президент матбуот хизмати

Шавкат Мирзиёев марҳумнинг эл-юрт фаровонлиги йўлидаги хизматларини эътироф этди.

Фото: Президент матбуот хизмати

Фото: Президент матбуот хизмати

Фото: Президент матбуот хизмати

Фото: Президент матбуот хизмати

Маълумот учун, Карим Камолов«Дўстлик» ва «Меҳнат шуҳрати» орденлари билан мукофотланган.

Коронавирусга чалинган Бухоро вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи Карим Камолов 22 август, шанба куни вафот этган эди.

Аввалроқ Шавкат Мирзиёев Карим Камоловнинг таъзия маросимида қатнашиш учун Бухорога жўнаб кетгани хабар қилинди.

Шундан сўнг Шавкат Мирзиёев Карим Камоловнинг қабрини зиёрат қилди.

Шунингдек, Шавкат Мирзиёев коронавирус асоратлари оқибатида вафот этган Қорақалпоғистон Жўқорғи Кенгеси раиси Муза Ерниязов қабрини зиёрат қилган эди.

 

Янгиликлар