Қарши прокуратураси ходими пневмониядан вафот этди
Қамоққа олинганларни сақлаш ва жазони ижро этиш жойларида қонунларга риоя этиши устидан назорат бўйича Қарши прокурори Абдуллаев Деҳқонбой Убайдуллаевич икки томонлама интерстициал пневмониядан вафот этди. Бу ҳақида Бош прокуратура хабар берди.
Маълум қилинишича, Қамоққа олинганларни сақлаш ва жазони ижро этиш жойларида қонунларга риоя этиши устидан назорат бўйича Қарши прокурори Абдуллаев Деҳқонбой Убайдуллаевич вафот этган. Бош прокуратура матбуот хизматининг «Tez News»га маълум қилишича, Абдуллаевнинг ўлимига икки томонлама интерстициал пневмония сабаб бўлган.
«Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси жамоаси Қамоққа олинганларни сақлаш ва жазони ижро этиш жойларида қонунларга риоя этиши устидан назорат бўйича Қарши прокурори Абдуллаев Деҳқонбой Убайдуллаевичнинг вафоти муносабати билан марҳумнинг қариндош ва яқинларига чуқур таъзия изҳор этади», дейилади Бош прокуратура хабарида.
Маълумот учун, Абдуллаев Деҳқонбой Убайдуллаевич 1974 йилда Қашқадарё вилоятида туғилган. 1998 йилдан буён прокуратура органларида хизмат қилиб келган. 2019 йилдан буён Қамоққа олинганларни сақлаш ва жазони ижро этиш жойларида қонунларга риоя этиши устидан назорат бўйича Қарши прокурори лавозимида ишлаб келган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент вилояти прокуратураси катта терговчиси Турғун Камолов, Aндижон тумани тиббиёт бирлашмаси бошлиғи Бахтиёр Патиддинов, Тойлоқ тумани прокурори Фарход Абдухоликов, «чинозлик Аҳмадбой» устидан ҳукм чиқарган судья Хайриддин Шермуҳамедов коронавирус оқибатида, «Ўзбектуризм» раисининг биринчи ўринбосари пневмониядан вафот этган эди.