Каттақўрғон туман прокурори Ойбек Хўжаев вафот этди
Самарқанд вилояти Каттақўрғон туман прокурори Хўжаев Ойбек Отаназарович вафот этди. Бу ҳақда туман ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, марҳумнинг жанозаси 2 сентябрь куни ўзи туғилиб ўсган Хоразм вилояти Янгиариқ туманида бўлиб ўтиши белгиланган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Фатхулла Маъсудов, Халқ артисти Дилбар Икромова, Самарқанд шаҳар 1-сонли туғруқ мажмуаси бош врачи, истеъфодаги полковник Икромжон Бўронов, Бухоро вилояти ҳокими Карим Камолов, академиклар Муҳаббат Aбидов ва Тельман Ражабов, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган санъат арбоби Aнвар Эргашев, «Буюк Келажак» эксперти Санжар Жалолов, Норин туман ИИБ маёри Дилшод Бобоев, Aндижон туман тиббиёт бирлашмаси бошлиғи, «Ўзбектуризм» раисининг биринчи ўринбосари ҳамда Жўқорғи Kенгес раиси Муса Эрниёз вафот этгани ҳақида хабар берилган эди.