Ўзбекистон халқ артисти Дилбар Икромова коронавирусдан вафот этди

Ўзбек миллий академик драма театри актрисаси, Ўзбекистон халқ артисти Дилбар Икромова бугун, 25 август куни 73 ёшида вафот этди. Бу ҳақда Маданият вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

Кадр: YouTube

Маълумотларга кўра, актриса бир ойдан буён коронавирус-пневмония хасталигидан даволанаётган бўлган.

Тошкент театр ва рассомлик санъати институтини тугатган актриса 1970 йилдан Ўзбек миллий академик драма театрида ишлаган. Илк саҳнадаги образини «Ой тутилган тунда» спектаклидаги Зубаржат ролида ўйнаган. Дилбар Икромова «Келинлар қўзғалони», «Чимилдиқ», «Дев билан пакана», «Девона», «Афғон», «Ойқиз эртаги» каби кўплаб фильмларда турли ролларни ижро этган.

Маълумот учун, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Руслан Шарипов, «Ниҳол» мукофоти совриндори Aброржон Парпиев ҳамда  Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Aнвар Кенжаевларнинг вафот этганлиги маълум қилинганди.

Аввалроқ Ўзбекистон халқ артисти Муқаддас Холиқова, хонанда Каниза ва «Беном» гуруҳи вакилии Комил коронавирусга чалингани ҳақида хабар берилганди.

Янгиликлар