«Ўзбектуризм» раисининг биринчи ўринбосари пневмониядан вафот этди
«Ўзбектуризм» миллий компанияси раисининг биринчи ўринбосари Неъмат Aбдуллаев 2 август куни вафот этди. Манбаларнинг «Tez News» мухбирига маълум қилишича, униг ўлимига пневмония сабаб бўлган.
Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси жамоаси ўзининг расмий сайтида унинг вафот этганлиги муносабати билан марҳумнинг оила аъзолари ва яқинларига чуқур таъзия билдирди.
«Неъмат Зокирович ўз даврида Ўзбекистонда туризм соҳаси ривожига ўчмас ҳисса қўшган. У ҳамкасблари хотирасида ҳамиша шижоатли, жонкуяр, самимий инсон сифатида муҳрланиб қолади. Марҳумнинг яқинларига сабру жамил тилаймиз», — дейилади таъзияномада.
Неъмат Зокирович Aбдуллаев 1946 йилда таваллуд топган. У 1994—2005 йилларда “Ўзбектуризм” миллий компанияси раисининг биринчи ўринбосари бўлиб ишлаган.
Аввалроқ «Тўхтаниёз ота» компанияси асосчиси Мухторҳожи Тўхтаниёзов, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Aнвар Кенжаев ҳамда Aбдурайим Aбдуваҳобов вафот этгани ҳақда хабар берилганди.