Учкўприкда чинорга урилган «Жигули»нинг вояга етмаган ҳайдовчиси касалхонада вафот этди

Фағона вилояти Учкўприк туманида 11 октябрь куни вояга етмаган бола «Жигули»ни бошқариб кетаётиб чинор дарахтига урилиши оқибатида вафот этди. Бу ҳақда вилоят Ички ишлар бошқармаси ахборот хизмати хабар берди.

Фото: Фарғона вилояти Ичи ишлар бошқармаси ахборот хизмати

Таъкидланишича, Учкўприк туманида 11 октябрь куни вояга етмаган Р.A. «Ваз-2106» автомашинасини ҳужжатларсиз Ҳамид Олимжон кўчасида ҳайдаб кетаётиб, бошқарувни йўқотган ва йўл четидаги чинор дарахтига урилган. Оқибатда ҳайдовчи Р.A. йўловчилар Б.Б. ва A.Р.лар тан жароҳати билан шифохонага ётқизилган.

Фото: Фарғона вилояти Ичи ишлар бошқармаси ахборот хизмати

Шифохонада қўрсатиган тиббий муолажаларга қарамай ҳайдовчи Р.A. вафот этган.

Мазкур ҳолат юзасидан Учкўприк тумани Ички ишлар бошқармаси ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси (Транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

Aввалроқ Тошлоқда вояга етмаган бола ЙТҲ оқибатида вафот этгани ҳақида хабар берилганди.

Янгиликлар