Тошлоқда вояга етмаган бола ЙТҲ оқибатида вафот этди

Фарғона вилояти Тошлоқ туманида «Damas» вояга етмаган болани уриб юборган. Бу ҳақда вилоят Ички ишлар бошқармаси ахборот хизмати хабар берди.

Фото: Фарғона вилояти Ички ишлар бошқармаси ахборот хизмати

Таъкидланишича, Тошлоқ туманида 7 октябрь куни Қ.A. бошқарувидаги «Damas» автомашинасини «Варзак» маҳалласи ҳудудида бошқариб кетаётиб, қатнов қисмини пиёда кесиб ўтаётган вояга етмаган Н.A. ни уриб юборган. Оқибатда Н.A. шифохонада вафот этган.

Мазкур ҳолат юзасидан Тошлоқ тумани Ички ишлар бошқармаси ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси (Транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Маълумот ўрнида юқоридаги жиноятни содир этган шахс муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиб, ўн йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Aввалроқ Булоқбошида 2 нафар вояга етмаган бола ЙТҲ оқибатида вафот этгани ҳақида хабар берилганди.

Янгиликлар