Ўзбекистон олийгоҳларида 16 ноябрдан анъанавий ўқиш бошланади

Республика махсус комиссиясининг 12 ноябрдаги йиғилиши қарори билан Ўзбекистондаги барча олий таълим муассасаларида 16 ноябрь, душанба кунидан ўқув жараёнини анъанавий шаклда давом эттириш белгиланди. Бу ҳақда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

Фото: «Tsul.uz»

Таъкидланишича, махсус комиссия йиғилишида олий таълим муассасаси томонидан ишлаб чиқилган чора-тадбирлар ва режа-график асосида ўқув жараёнини анъанавий шаклда давом эттириш белгиланган.

Эслатиб ўтамиз, Самарқанд давлат тиббиёт институтида 2 ноябрдан анъанавий дарслар бошлангани ҳақида хабар берилганди.

Янгиликлар