Самарқанд давлат тиббиёт институтида 2 ноябрдан анъанавий дарслар бошланади

Самарқанд давлат тиббиёт институтида 2 ноябрь кунидан анъанавий дарслар бошланади. Бу ҳақда «Тez News»га вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.

Фото: «sammi.uz»

Таъкидланишича, 2 ноябрь, душанба кунидан қуйидаги факультетлар талабалари учун анъанавий дарслар бошланади:

  • даволаш, педиатрия, тиббий-педагогика факультетларининг 4-, 5-босқич;
  • стоматология ва тиббий-профилактика факультетларининг 4-босқич;
  • олий ҳамширалик иши факультетининг 2-босқич талабалари ўқишни анъанавий тарзда давом эттиради.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда 2 октябрдан бошлаб тиббий олий таълим муассасаларининг бакалавриатдаги битирувчи курслари ҳамда магистратура ва клиник ординатура (резидентура) талабалари учун анъанавий шаклда ўқиш бошланган.

Янгиликлар