Ўзбекистон ОТМларида 2020/2021 ўқув йили учун контракт нархлари эълон қилинди
Ўзбекистон ОТМларида 2020/2021 ўқув йили учун контракт миқдори эълон қилинди. Бу ҳақда блогер «Xushnudbek.uz» ўзининг Telegram каналида хабар берди.

Фото: «Xushnudbek.uz» Telegram канали
Эълонда давлат олий таълим муассасаларидаги контракт нархлари билан батафсил танишиш имконияти берилган. Бунда бакалавр ва магистратура, шунингдек, барча таълим шаклларидаги тўлов-контракт нархлари акс этган.
Шунингдек, кундузги таълим шаклидаги нархларда 10 фоиз чегирма қўшиб ҳисобланган. Яъни талабалар тўлайдиган сумманинг ўзи кўрсатилган.
Аввалроқ ОТМларда кундузги таълимда ўқийдиганлар учун тўлов-контракт миқдори 10 фоизга туширилиши, сенатор контракт миқдорини талабаларнинг моддий аҳволидан келиб чиққан ҳолда табақалаштирилган услубда белгилани таклиф қилгани хабар қилинган эди.