Шавкат Мирзиёев қишлоқ хўжалигидаги техникалар таннархини 30 фоизгача тушириш бўйича кўрсатма берди

Шавкат Мирзиёев 13 январь куни машинасозлик тармоғини трансформация қилиш ва соҳада рақобатни ривожлантириш масалалари бўйича йиғилиш ўтказгани ҳақида хабар берилган эди. Унда Президент қишлоқ хўжалигидаги техникалар таннархини 30 фоизгача тушириш бўйича кўрсатма берган.

Фото: Президент матбуот хизмати

Маълум қилинишича, йиғилишда қишлоқ хўжалиги машинасозлигини ислоҳ қилиш масаласи ҳам атрофлича муҳокама этилган. Тармоқда иқтисодий самарадорликни ошириш, ресурслардан оқилона фойдаланиш бўйича вазифалар белгиланган.

Фото: Президент матбуот хизмати

Мутасаддиларга корхоналарнинг бўш ер майдонларини оптималлаштириш, техникалар таннархини 30 фоизгача тушириш бўйича кўрсатмалар берилган. Ҳамёнбоп техникалар ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш, 2021 йил якунигача уларнинг локализациясини 30 фоизга, келгуси йилда эса камида 45 фоизга етказиш вазифаси қўйилган. Шунингдек, йиғилишда белгиланган вазифалар юзасидан мутасаддилар ахборот берган.