Ўзбекистонда эмланганлар совға ютиб олиши мумкин

Ўзбекистонга 7 январь куни  коронавируснинг «omicron» штаммига чалинган илк бемор аниқланди. Шу сабабли Ўзбекистонда вакцина олган фуқаролар сонини кўпайтириш мақсадида бонусли ўйинлар ташкил этилади.

Ушбу таклифни  Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари – Туризм ва спорт вазири А.Абдуҳакимов раислигида ўтказилган мамлакатимизда санитария-эпидемиологик осойишталикни таъминлаш, хусусан, эмлаш жараёнларини кенг ёритиш чора-тадбирларига бағишланган йиғилишда маълум қилган.

Қайд этилишича, эндиликда эмланганлар  ўртасида бонусли ўйинлар ташкил этилади. Айни пайтда мазкур ташаббус юзасидан амалий ишлар олиб борилмоқда.

Маълумот ўрнида, Ўзбекистонда ҳозиргача 40 094 604 доза вакцина қўлланилган.