«Агар паркда битта дарахт кесилса, шу куни аризамни ёзиб, кетаман» – Жаҳонгир Oртиқхўжаев «Мовий гумбазлар» боғи ҳақида

13 февраль куни Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев аҳоли билан бўлиб ўтган учрашувда «Мовий гумбазлар» боғида қуриладиган мажмуа унинг кейинчалик бузилмаслиги учун қилинаётганлигини таъкидлади. Бу хақда Tez News мухбири хабар бермоқда.

Фото: Tez News / Дилруҳ Исомиддинова

Ҳокимнинг таькидлашича, Ўзбекистон мустақиллигининг 30 йиллигига бағишланган «Истиқлол» мажмуаси шу ерда қурилса, 100 йил давомида ҳеч ким паркка тегмайди.

Фото: Tez News / Дилруҳ Исомиддинова

«Мен ҳозир ҳокимман. Мен бу паркни сақлаб қолишим мумкин. Лекин мендан кейин келадиган ҳоким бу жойни меҳмонхона қуриш учун бериши мумкин. Шунинг учун бу ерда мустақиллик рамзи қурилиши керак. Агар паркда битта дарахт кесилса, шу куни аризамни ёзиб, кетаман», – дейди Жаҳонгир Ортиқхўжаев.

Фото: Tez News / Дилруҳ Исомиддинова

Қайд етилишича, боғда мустақиллик рамзи сифатида стелла қурилади. «Мовий гумбазлар»да бошқа бинолар қурилмайди.

«Бу паркка 100, 200 йиллаб хеч ким тегмаслигини хоҳлайман, бунинг учун эса имзо қўйиб кетишимиз керак. Бу ер обод бўлади. Менинг бу ерни бузиш ниятим йўқ, парк қолиши учун бир белги қўйиш керак», – дея таъкидлади ҳоким.

Фото: Tez News / Дилруҳ Исомиддинова

«Агар барибир кесилса, кейин нима қиламиз?» саволига ҳоким «дарахт кесилса, ишдан бўшайман дедим-ку», – дея жавоб берди.

«Фақат шу жойда ишланади. Стеллага энг яқин бўлган периметр яхшиланади. Хиёбоннинг бошқа қисмининг бир метрига ҳам тегинилмайди. Бирорта дарахтга тегилмайди», – деб ишонтирди ҳоким.

Фото: Tez News / Дилруҳ Исомиддинова

«Биз истиқлол мажмуаси қурилишига қарши эмасмиз. Фақат илтимос, уни бошқа жойга қуринг. Бу жой нима учун сизга бунчалик муҳимлигини тушунаман. Бу ер мустақиллик майдонига яқин. Монументлар бир кун келиб олиб ташланиши, бузилиши мумкин. Лекин дарахтлар ўз жойида бўлиши керак», – деди йиғилганлардан бири.

Фото: Tez News / Дилруҳ Исомиддинова

Шунингдек, йиғилганлардан яна бошқаси ҳокимдан референдум ўтказишни сўради, бунга жавобан Жаҳонгир Ортиқхўжаев референдумга катта маблағ кетишини таъкидлаб, қачон берган ваъдасида турмаганлигини сўради.

Фото: Tez News / Дилруҳ Исомиддинова

Учрашув охирида, ҳоким мажмуа лойиҳаси 3 кундан кейин боғда тақдим этилишини таъкидлади.

Мавзуга доир: