Олма-отага карантин чекловлари қайтарилди

Қозоғистонда COVID-19 билан касалланишнинг ортиши муносабати билан Олма-отада қўшимча чеклов чоралари кучга кирди.

Ҳокимият қуйидаги чекловларни жорий қилди:

  • бемор билан яқин алоқада бўлган шахсларни масофавий иш шаклига ўтказиш;
  • эмланиши мутлақ мумкин бўлмаган ходимларни ва ҳомиладор аёлларни масофавий ишлашга ўтказиш;
  • ёпиқ муассасаларда, жамоат транспортида ниқоб режими тавсия этилади;
  • 10 дан ортиқ одам иштирокидаги мажлисларни онлайн форматга ўтказиш тавсия этилади.

Санитария-эпидемиология назорати бошқармаси матбуот хизматида таъкидланишича, ниқоб тақиш тавсиявий характерга эга.

Эпидемиологик хавф зонасидан қатъи назар, ҳаво, темир йўл транспорти ва халқаро автобус қатновларида ниқоб тақиш тавсия этилади.

Санитария шифокорлари одамлар кўп бўладиган ёпиқ жойларда (савдо марказлари, савдо уйлари, ёпиқ бозорлар, банклар, давлат хизматлари марказлари, кинотеатрлар, театрлар, цирклар, концерт заллари, автовокзаллар, томошабинлар иштирок этадиган спорт тадбирлари, конференциялар ва бошқалар) ниқоб тақишни тавсия қилмоқда.

Янгиликлар