Сурхондарёда аёл уйида фоҳишахона ташкил қилгани аниқланди

Сурхондарё вилояти Жарқўрғон туманида аёл уйида фоҳишахона ташкил қилгани аниқланди.

Маълум қилинишича, 2022 йил 3 июль куни туман ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлинмасидан тушган ҳужжатларга кўра, 23 июн куни соат 23:00 да туман ИИБ Жиноят қидирув бўлими ходимлари томонидан туман ҳудудида тадбир ўтказилган.

Жараён давомида К. Замира (исм шарифлар ўзгартирилган) яшаш уйида 400.000 сўм пул эвазига фуқаролар А. Матлуба ва С. Ботирларга жинсий алоқа қилишлари учун шароит яратиб бергани аниқланиб ушланган. 3 июл куни К. Замирага нисбатан Ўзбекистон Жиноят кодексининг 131-моддаси (Қўшмачилик қилиш ёки фоҳишахона сақлаш) 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Янгиликлар