Ўзбекистонда илк маротаба: Apple’нинг расмий авторизацияланган реселлери MEDIAPARK’дан Apple Event онлайн-тақдимоти

13 октябрь куни янги iPhone 12’нинг рус ва ўзбек тиллардаги онлайн-намойиши бўлиб ўтади.

Ушбу тадбирни ёритиш учун бошловчилар сифатида техноблогер, ижодий продюсер ва мусиқачи — Жавлон Aсатуллаев, шунингдек, блогер ва «Гражданин Горожанин» ҳамда «Наблюдения под чинарой» каналларининг муаллифи — Ферузхан Якубхожаев таклиф этилган.

Намойиш 21:00 да аввалги тақдимотларнинг қисқача муҳокамасидан бошланади ва транслация давомида Жавлон ҳамда Ферузхан ўз фикрлари билан ўртоқлашади. Тақдимот бошланиши 22:00 режалаштирилган. Унда биз биринчилардан бўлиб сўнгги моделдаги iPhone кўриниши ва унинг янги функциялари ҳақида маълумот олишимиз мумкин бўлади.

Тадбир ўтказиш санаси — 13 октябрь

Онлайн намойишнинг бошланиш вақти — 21:00

Тақдимот вақти — 22:00—00:00

Онлайн трансляция MEDIAPARK’нинг Instagram саҳифасида жонли эфирда олиб борилади.

Ўтказиб юбормаслик учун обуна бўлинг:

https://www.instagram.com/mediapark_uzb/?hl=ru

MEDIAPARK маиший техника ва электроника дўконларининг тармоғи Apple’нинг Ўзбекистондаги расмий авторизацияланган реселлеридир.

Бутун дунёга машҳур тишланган олманинг барча маҳсулотлари тўғридан-тўғри Aмерикадан барча MEDIAPARK дўконларига етказиб берилади ва уларга 1 йиллик муддатга кафолат тақдим этилади.

Реклама ҳуқуқи асосида

Янгиликлар