Шавкат Мирзиёев Сардоба фожиасидан жабр кўрганлар учун қурилган янги уйларни бориб кўрди
Шавкат Мирзиёев 13 октябрь, сешанба куни Сардоба тошқинидан жабр кўрганлар учун қурилган янги уйларни бориб кўрди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар беди.
Маёлум қилинишича, Шавкат Мирзиёев «Дўстлик» маҳалласида қуриб битказилган 1480 хонадонли 37 та турар жой мавзени кўздан кечирган. Президент авалроқ 15 май куни Сардоба туманида бўлганида «Дўстлик» маҳалласида янги уйлар қурилишига тамал тоши қўйган эди. Президент Шавкат Мирзиёев бу галги ташрифи давомида мазкур мавзени кўздан кечирган.
Уйлар беш қаватли бўлиб, икки ва уч хонали квартиралардан иборат. Турар жойларни қуришда энг энергиятежамкор материаллардан фойдаланилган. Янги мавзеда барча коммуникация тармоқлари мавжуд. Маҳалла гузари, болалар майдончалари қурилиб, ҳудуд ободонлаштирилган.
Хонадонлар тайёр ҳолда, тошқиндан жабрланган оилаларга бепул топширилади. Олдин мазкур маҳаллада яшаган Бахтиёр ва Қимматхон Мирзаевлар оиласига ҳам уч хонали квартира ажратилган.
Шавкат Мирзиёев ушбу хонадонга кириб, шароитларни кўздан кечирган.
Аввалроқ Шавкат Мирзиёев Сирдарё вилоятига бориб, Мирзаобод туманидаги «Ҳақиқат» маҳалласига ташриф буюрди. Шундан сўнг, Шавкат Мирзиёев Сирдарёдаги «Янги Тошкент»ни бориб кўрди.