Шавкат Мирзиёев Сирдарёга борди (фото)

Шавкат Мирзиёев 13 октябрь куни яна Сирдарё вилоятига борди. Давлат раҳбари дастлаб Мирзаобод туманидаги «Ҳақиқат» маҳалласига ташриф буюрди, деб хабар бермоқда Президент матбуот хизмати.

Сардоба сув омбори тўғонининг ёрилиши оқибатида 2211 та хонадон яроқсиз ва 2499 таси таъмирталаб ҳолатга келиб қолганди. Давлат раҳбари ўшанда бу аҳволни кўриб, вайрон бўлган маҳаллаларни нафақат олдинги ҳолатига қайтариш, балки ундан ҳам яхши қилишга ваъда берганди.

Қайд этилишича, шу мақсадда учта ҳудуд танланиб, 50 гектар майдонда 86 та 5 қаватли уй-жой барпо этилган. Хусусан, Сардоба тумани «Дўстлик» маҳалласида 37 та, Мирзаобод тумани «Ҳақиқат» маҳалласида 40 та ҳамда Оқолтин тумани «Навбаҳор» маҳалласида 9 та уй-жой қурилган. Уларда жами 2640 хонадон бор.

«Сув тошқини жуда катта талафот бўлди. Ҳам фожиа оқибатларини бартараф этиш, ҳам қисқа муддатда одамларни рози қилишимиз керак эди. Бунга унча-мунча давлатнинг дош бериши ўзи бўлмайди. Ҳар бир одам билан гаплашдик. Вазирликлар, ҳудудларни жалб қилиб, тезкор иш ташкил этилди. Совуқ кунларга қолдирмасдан, оилаларни уй билан таъминлашга эришдик. Энг катта масала одамларнинг кўнглидаги ғашлик кетди, улар рози бўлди», — деди Шавкат Мирзиёев.

Фото: Президент матбуот хизмати

Таъкидланишича, аввал бу жойлардаги кўп уйларда табиий газ бўлмаган. Энди газ, сув, электр энергияси ва бошқа коммуникациялар билан таъминланган. Янги уй эгаларининг аввалги ҳовлилари ҳам ўзларида қолган.

«Бутун мамлакатимиздан мутахассислар келди. Бу ерда Қорақалпоғистон ва ҳар бир вилоятнинг ўз кўчаси бор. Қудратимиз борлигига, бирлашсак, меҳрли бўлсак, кўп ишларни амалга оширишимизга ҳамма инонди», — дея таъкидлади Шавкат Мирзиёев.

Фото: Президент матбуот хизмати

Шунингдек, Президент «Янги Ўзбекистон» маҳалласига ҳам ташриф буюрган.

«‘Янги Ўзбекистон’ дейилганида ҳам маъно бор. Aгар халқимизга маъқул бўлса, бундай уйларни бошқа ҳудудларда, аҳоли зич шаҳарларда ҳам қурамиз. Ҳар бир мавзе ёнида иш ўринлари ҳам ташкил этамиз. Умуман олганда, қуриш ва яшаш маданиятимиз ўзгариши керак», — дейди давлат раҳбари.

Фото: Президент матбуот хизмати

Фото: Президент матбуот хизмати

Янги мавзеда маҳалла гузари, дўкон, кутубхона, болалар майдончалари барпо этилган. Уйларга хизмат кўрсатувчи сервис компанияси ташкил қилинган.

Турар жойларни эксплуатация қилиш тизимини самарали йўлга қўйиш бўйича кўрсатмалар берилган.

Фото: Президент матбуот хизмати

Фото: Президент матбуот хизмати

Фото: Президент матбуот хизмати

Фото: Президент матбуот хизмати

Фото: Президент матбуот хизмати

Фото: Президент матбуот хизмати

Фото: Президент матбуот хизмати

Фото: Президент матбуот хизмати

Фото: Президент матбуот хизмати

Эслатиб ўтамиз, Шавкат Мирзиёев 29 август куни Яшнобод туманида барпо этилаётган уй-жойларни бориб кўргани ҳақида хабар берилганди. Шунингдек, Президент 1500 та иш ўрнига эга маиший совутгичлар ишлаб чиқариш заводини очиб бергани хабар қилинган.

Янгиликлар