Россия ҳукумати мамлакатга Қозоғистондан гўшт олиб киришни тақиқлади

Россия ҳукумати мамлакатга Қозоғистондан гўшт, сут ва ҳайвонларни олиб киришни вақтинча тақиқлади.

Мазкур тақиққа Қозоғизтонда ҳайвонлар орасида оқсил юқумли касаллиги тарқалгани сабаб бўлган. Маълум бўлишича, мамлакат ҳудудига 12 январдан бошлаб қуйидагиларни импорт қилиш тақиқланмоқда:

  • касаллик тарқатувчи вирус йўқ қилинишини кафолатлайдиган иссиқлик билан ишлов берилмаган хом гўшт ва гўшт маҳсулотлари, сут ва сут маҳсулотлари;
  • Мазкур касалликка мойил бўлган тирик ҳайвонлар, шу жумладан, ёввойи, цирк ва ҳайвонот боғи ҳайвонлари;
  • вирусни йўқ қилишни кафолатлайдиган технология ёрдамида қайта ишланмаган жун ва тери.

Шунингдек, Қозоғистондан касалликка мойил бўлган тирик ҳайвонларни Россия орқали транзит қилиш ҳам тақиқланган. Маълумот учун, оқсил касаллиги ҳайвонларнинг ўта хавфли вирусли касаллиги бўлиб, у одамларга ҳам юқиши мумкин.

Янгиликлар