Тошкент метрополитени аҳолидан жетонларни сотиб олади

Тошкент метрополитени 15 апрель кунидан аҳолидан жетонларни сотиб олади.

Пойтахт метросида 2020 йилнинг ноябрь ойидан бошлаб йўловчилар учун жетонларни сотиш тўхтатилганди. Унинг ўрнига  автоматлаштирилган тўлов тизими жорий этилган.

Қайд этилишича, аҳолидаги мавжуд жетонлар 15 апрель санасидан бошлаб амалдаги йўл ҳақи асосида «Тошкент метрополитени» ДУК маъмурияти томонидан ҳарид қилинади.

Янгиликлар