Мутахассислар дунё бўйлаб 46 та шаҳардаги ҳаво сифатини ўрганди

Турли давлат олимлари қисқа вақт ичида тропик зонадаги шаҳарларда 100 мингдан ортиқ одам ҳавонинг ифлосланишидан вафот этганини аниқлади.

Мутахассислар Африка, Осиё ва Яқин Шарқдаги 46 мегаполислардаги ҳаво сифатини ўрганган. Бунинг учун улар 2005 йилдан 2018 йилгача NASA сунъий йўлдошлари ва Европа космик агентлиги қурилмаларида мавжуд бўлган маълумотлардан фойдаланган.

Тадқиқотда деярли ўн йил ичида азот диоксиди 14 фоизга, майда заррачалар 8 фоизга, аммиак 12 фоизга ва учувчи органик бирикмалар 11 фоизга ошгани маълум бўлган. Бунинг оқибатида Дакка ва Бангладешда 24 минг, Ҳиндистоннинг Мумбай, Бангалор, Калкутта, Ҳайдаробод, Ченнай, Сурат, Пуна ва Аҳмадободда 100 минг киши бевақт вафот этган.

Тадқиқотчилар ҳаво сифатининг тез ёмонлашишини чиқиндиларни ёқиш, кўмир ва ёқилғининг кенг қўлланилиши билан боғлаган.

Янгиликлар