Андижонда коронавирусга чалинган 11 нафар бемор соғайди

Андижон вилоятида 13 август ҳолатига кўра, яна 11 нафар коронавирус инфекциясидан даволанаётган бемор соғайди. Вилоятда жами соғайганлар 917 нафарга етди.

Бундан ташқари, Ўзбекистонда COVID-19’дан тузалганларнинг:

  • 1198 нафари Тошкент шаҳрида;
  • 204 нафари Тошкент вилоятида;
  • 39 нафари Самарқанд вилоятида;
  • 26 нафари Наманган вилоятида;
  • 18 нафари Қашқадарё вилоятида;
  •  17 нафари Сирдарё вилоятида;
  • 13 нафари Бухоро вилоятида;
  • 11 нафардан Сурхондарё ва Хоразм вилоятларида;
  • 4 нафари Қорақалпоғистонда;
  • 2 нафари Фарғона вилоятида соғайган.

Айни пайтда Ўзбекистонда 27 213 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаро тузалиб, соғайиш кўрсаткичи 82 фоизни ташкил қилмоқда.

Маълумот учун, мамлакатда 13 август соат 23:30 ҳолатига кўра, коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 33 323 (+230) нафарни ташкил этмоқда.

Эслатиб ўтамиз, 12 август куни мамлакатнинг турли ҳудудларида 1569 нафар бемор тузалиб, соғайганлар кўрсаткичи бўйича рекорд натижа қайд этилган эди.