Бухородаги 15 та меҳмонхона ва сайёҳлик компаниялари вакилларига шахсий ҳимоя воситалари тарқатилди (фото)

Ўзбекистондаги Хусусий сайёҳлик ташкилотлари уюшмаси (ХСТУ) вакиллари ҳамда Бухоро вилояти Туризмни ривожлантириш департаменти масъуллари томонидан вилоятдаги меҳмонхона, сайёҳлик компаниялари вакилларига шахсий ҳимоя воситалари топширилди. Бу ҳақда вилоят Туризмни ривожлантириш департаменти матбуот хизмати хабар берди.

Фото: Бухоро вилояти Туризмни ривожлантириш департаменти матбуот хизмати

Қайд этилишича, Хусусий сайёҳлик ташкилотлари уюшмаси томонидан йўлга қўйилган хайрия тадбиридан кўзланган асосий мақсад пандемия даврида мамлакат сайёҳлик саноати вакилларини қўллаб-қувватлашдан иборат.

Маълум қилинишича, ушбу хайрия тадбири доирасида Бухоро вилоятидаги 13 та меҳмонхона, 2 та сайёҳлик компаниялари ва гидлар тайёрлаш маркази вакилларига шахсий ҳимоя ҳамда антисептик воситалари топширилган.

Фото: Бухоро вилояти Туризмни ривожлантириш департаменти матбуот хизмати

Жумладан, акция доирасида вилоятдаги «Grand Buxoro», «Turon Plaza», «Orient star Varaxsha», «Parvina Hotel», «Darvozai Moxi-xosa», «Bahor», «Shaxribonu», «Royal Garden Real», «Cristall», «Sahid Zarafshon», «Grand Emir residens», «Rangrez», «Metric Ventures» каби меҳмонхоналар ҳамда «Ark Travel» ва «Anor Travel» сайёҳлик компаниялари, гидлар тайёрлаш маркази сингари ташкилотлар зарурий ҳимоя ва антисептик воситалари билан таъминланган.

Фото: Бухоро вилояти Туризмни ривожлантириш департаменти матбуот хизмати

Aввалроқ Навоий вилояти Қизилтепа тумани Тўдакўл сув омборида янги соҳил дам олиш маскани фаолиятини бошлаши ҳақда хабар берилганди. Маълум қилинишича, ушбу дам олиш маскани «Silk Road Family resort» сайёҳлик пляжи ҳудудида жойлашган. Ҳамда соҳил бўйида барпо этилган пляж дам олиш соғломлаштириш маскани ва аквапаркнинг умумий қиймати 6 миллион долларни ташкил этиши қайд этилган.

Янгиликлар