Навоийда 16 августдан янги соҳил дам олиш маскани ўз фаолиятини бошлайди (фото)

Навоий вилояти Қизилтепа тумани Тўдакўл сув омборида янги соҳил дам олиш маскани ўз фаолиятини бошлайди. Бу ҳақда «Ўзбектуризм» хабар берди.

Фото: «Ўзбектуризм» ахборот хизмати

Маълум қилинишича, ушбу дам олиш маскани «Silk Road Family resort» сайёҳлик пляжи ҳудудида жойлашган. Ҳамда соҳил бўйида барпо этилган пляж дам олиш соғломлаштириш маскани ва аквапаркнинг умумий қиймати 6 миллион долларни ташкил этиши қайд этилган.

Фото: «Ўзбектуризм» ахборот хизмати

Шунингдек, ушбу сайёҳлик объекти пляж, бассейн, аквапарк, кичик «Disneyland», 50 ўринга мўлжалланган меҳмонхона, дам олиш тапчанлари, ресторан, ёзги терасса, спа-салон, табиат қўйнидаги ўйингоҳларни ўз ичига олади.

Фото: «Ўзбектуризм» ахборот хизмати

Қайд этилишича, дам олиш масканида тиббиёт бурчаги, соғломлаштириш маскани, спорт ўйингоҳи, автотураргоҳ ва махсус сув транспортлари каби турли қўшимча хизматлар ҳам бўлади.

Фото: «Ўзбектуризм» ахборот хизмати

Маълумот учун, ушбу дам олиш масканининг расмий очилиш маросими 16 август куни бўлиб ўтади.

Фото: «Ўзбектуризм» ахборот хизмати

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Наманганда қиймати 800 минг доллар бўлган 120 ўринли дам олиш маскани қурилиши ҳақида хабар берилган эди.

Янгиликлар