Шавкат Мирзиёев Ҳиндистон бош вазири Нарендра Модини кутиб олди
«Тошкент-Ҳумо» халқаро аэропортида Ҳиндистон Бош вазирини давлат раҳбари кутиб олди

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Ҳиндистон Республикаси Бош вазири Нарендра Моди давлат ташрифи билан мамлакатга келди.
«Тошкент-Ҳумо» халқаро аэропортида Ҳиндистон Бош вазирини давлатимиз раҳбари кутиб олди.

Олий мартабали меҳмон шарафига икки мамлакат давлат байроқлари кўтарилди, фахрий қоровул саф тортди.
Ташрифнинг асосий тадбирлари эртага, 30 август куни бўлиб ўтади.






