Наманганда «Lacetti»ни «права»сиз ҳайдаган йигит 59 ёшли пиёдани уриб кетди

Наманган вилоятида 18 ёшли ҳайдовчи уриб юборган пиёда воқеа жойида вафот этди. Бу ҳақда вилоят Ички ишлар бошқармаси ахборот хизмати хабар берди.

Фото: Наманган вилоят Ички ишлар бошқармаси ахборот хизмати

Маълум қилинишича, 12 сентябрь куни соат 02:00 ларда Наманган шаҳар «Даштбоғ» маҳалласи Тўрақўрғон кўчасида «Lacetti» машинасини хеч қандай ҳужжатларсиз ҳайдаб кетаётган 18 ёшли ҳайдовчи ҳаракат хавфсизлигини таъминлай олмаган. Оқибатда йўлни кесиб ўтаётган 59 ёшли пиёдани уриб юборган ва жабрланувчи оғир тан жароҳати олиб, воқеа жойида вафот этган.

Ҳозирда ушбу ҳолат бўйича Наманган шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Маълумот учун, Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс етти йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Аввалроқ Фарғонада 19 ёшли йигит экскаваторда пиёдани уриб юборгани ҳамда Самарқандда «Lacetti» 7 ёшли болани уриб юбориши оқибатида бола ҳалок бўлгани ҳақида хабар қилинганди.

Янгиликлар