Самарқандда онасини пичоқлаб ўлдирган шаҳсга нисбатан суд жараёни бошланди

Жиноят ишлари бўйича Самарқанд вилоят судида ўз онасини қасддан ўлдирганликда айбланаётган шахсга нисбатан суд жараёни бошланди. Бу ҳақда «Xabar.uz» нашри маълум қилди.

Хабарда айтилишича, 45 ёшли судланувчи А.Б. муқаддам қасддан баданга оғир шикаст етказиш айблови билан судланган. Жазони ўташ жараёнида белгиланган қоидаларини бузгани учун унга нисбатан қўлланган жазо чораси ўзгартирилган. А.Б. бунда онасини айблаган. Жазо шакли ўзгартирилишига онасини сабабчи деб билгани ва унинг ахлоқ меъёрларига тўғри келмайдиган даражада юриш-туриши оқибатида у онасини ўлдириш режасини тузган.

Оқибатда у 2020 йил 20 июнь куни кечаси маст ҳолатда онасининг ухлаб ётганидан фойдаланиб, ошхона пичоғи билан қасддан ўлдирган.

Ҳозирда суд жараёни давом этмоқда, дейилади хабарда.

Аввалроқ Москвада ўзбекистонлик эркак ажрашишга ариза бергани учун хотинини пичоқлаб ўлдиргани, Избосканда отасини ҳақорат қилган шахсни пичоқлаган фуқаро қўлга олингани хабар қилинган эди.

Янгиликлар