Фарғонада ИИБ ходими пулга хўроз уриштириб, қўлга тушгани айтилган хабарга ойдинлик киритилди

Фарғона вилоятида Ички ишлар бошқармаси ходими пулга хўроз уриштириб, қўлга тушгани айтилган хабарга ойдинлик киритилди. Бу ҳақда Учкўприк туман ИИБ бошлиғининг тарбиявий ишлар бўйича ўринбосари, майор Маъруф Турғуновнинг маълумотларига таяниб, «Zamon.uz» хабар қилди.

Кадр: Telegram

Хабарда айтилишича, олиб борилган суриштирув ҳаракатлари давомида йил 6 январь куни Учкўприк тумани Ички ишлар бўлими ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўлинмаси таянч пунктлари профилактика инспектори, лейтенант Тожибоев Акбар хизмат кийимида, ҳушёр ҳолда ўзига бириктирилган Учкўприк тумани Янгийўл МФЙ ҳудудида хизмат олиб борган.

Шу куни соат 14:00 атрофида ҳудудида хизмат қилаётган вақтида Учкўприк тумани раҳбариятининг оғзаки топшириғи асосан Учкўприк тумани Қораянтоқ МФЙ Қораянтоқ қишлоғида жойлашган фуқаро Р.Эргашевга тегишли бўлган чойхона орқа томонида ноқонуний равишда хўроз ўйини бўлаётганлиги ҳақида маълумотни текшириш мақсадида борган.

Ушбу ҳудудга борган вақтида ҳақиқатдан ҳам ноқонуний равишда хўроз ўйини бўлаётганлигини кўриб, ўртада уйнаётган хўрозлардан бирини ушлаб олиб, ҳамкасбларига қўнғироқ қилиб, ёрдам сўраган. Шу вақтда қимор ўйинида иштирок этган лейтенант ушлаб олган хўрознинг эгаси Учкўприк тумани Катта Бахрин МФЙ, Катта Бахрин қишлоғида яшовчи, 1991 йилда Учкўприк туманида туғилган, Жиноят кодексининг 277-моддаси 3-қисми билан судланган фуқаро Иноятов Турсунхўжа ўзининг уяли телефонига видео тасвирга олган.

Фуқаро Т.Иноятов лейтенант А.Тожибоевни телефон орқали видео тасвирга олганидан сўнг телефонни ўчириб, лейтенант А.Тожибоевни қонуний талабларига бўйсунмасдан, унга қаршилик кўрсатган. Қимор ўйинига келган фуқаролар ёрдамида лейтенант А.Тожибоевни қўлидан хўрозни тортиб олиб, воқеа жойидан қочиб кетган.

Шундан сўнг, ноқонуний ташкил қилинган хўроз ўйини бўлаётган жойга Учкўприк тумани ИИБ тезкор-тергов гуруҳи келиб, тегишли тартибда ҳужжатлар расмийлаштирган.

Мазкур ҳолат юзасидан Учкўприк тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан ноқонуний хўроз ўйини ташкил қилган, Учкўприк тумани Наврўз МФЙ Қораянтоқ қишлоғи яшовчи фуқаро Эргашев Рўзали Муродовичга нисбатан Жиноят кодексининг 278-моддаси билан 302211/2021-5-сонли жиноят иши қўзғатилиб, қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.

Ушбу ҳолатдан норози бўлган фуқаро Т.Иноятов ўзи томонидан олинган видеотасвирни Telegram ижтимоий тармоғига тарқатиб юборган. Ушбу ҳолат бўйича лейтенант А.Тожибоев фуқаро Т.Иноятовнинг ноқонуний хатти-ҳаракатлари юзасидан қонуний чора кўришлик учун 2021 йил 11 январь куни Учкўприк тумани ИИБ бошлиғи номига билдирги билан мурожаат қилган.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Учкўприк тумани ИИБ профилактика инспектори катта лейтетант З.Исоқов томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилаётлиги маълум қилинган.

Янгиликлар