«30 йил давомида унинг кимлигини ҳамма билиб олди. Ялоқиларнинг таърифига эҳтиёжим йўқ» – Жаҳонгир Отажонов Юлдуз Усмонова ҳақида

Жаҳонгир Отажонов уни танқид қилган Юлдуз Усмоновага ўз муносабатини билдирди. Бу ҳақда Everyday.uz хабар берди.

Фото: cleepr.ru

Хабарга кўра, Юлдуз Усмонова Отажонов сайловда қатнашишга муносиб эмаслигини айтиб, ўз карьераси ва оиласи билан шуғуллана олмаган одам президентликка мос эмаслигини айтган эди. 13 февраль куни Отажонов Instagram’да жонли эфир вақтида Усмонованинг гапларига жавоб қайтарди.

«Бу ҳолат изоҳ беришга ҳам арзимайди. 30 йил давомида унинг кимлигини ҳамма билиб олди. Ялоқиларнинг таърифига эҳтиёжим йўқ», – деган собиқ хонанда.

Эслатиб ўтамиз, aввалроқ Жаҳонгир Отажонов президентлик сайловларида иштирок этишни хоҳлаётгани ҳақида ёзган эдик.