Амир Темур ҳиёбонида 200га яқин аҳолини тўплаган чет эллик блогерга чора кўрилди

Аввалроқ, Тунда Амир Темур ҳиёбонида 200га яқин аҳоли чет эллик блогер билан учрашиш учун тўплангани ҳақида маълумот берган эдик.

Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ қўшимча қўшимча маълумот берди.

Хабарга кўра, ўтказилган дастлабки текширув натижасига кўра, 26 нафар фуқаро ва шу жумладан блогер С.Мамедов (Subo) ва унинг кузатувчилари карантин қоидаларига зид равишда жамоат жойида тиббий ниқобсиз бўлганликлари учун Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 54-моддасига асосан маъмурий жавобгарликка тортилди, 83 нафар фуқарога нисбатан ҳужжатлар расмийлаштириш жараёнида, 9 нафар вояга етмаган шахсларнинг ота-онаси билан профилактик суҳбат ўтказилиб, огоҳлантирилди.

Қайд этилишича, ҳозирда суриштирув ишлари давом эттирилмоқда.

Янгиликлар