Бешариқда «Damas» уриб юборган велосипедчи шифохонада вафот этди
Фарғона вилояти Бешариқ туманида 14 cентябрь, душанба куни «Damas» ва велосипед иштирокида ЙТҲ содир бўлди. Мазкур ЙТҲ оқибатида велосипедчи ҳалок бўлди. Бу ҳақда вилоят ИИБ ахборот хизмати хабар қилди.
Хабарга кўра, Бешариқ туманида 14 cентябрь куни фуқаро У.Ш. «Damas» русумли автомашинасини Лолазор кўчасида бошқариб кетаётиб, қатнов қисмини велосипедда кесиб ўтаётган M.X.ни уриб юбориши оқибатида М.Х тан жароҳати олиб, шифохонада вафот этган.
Қайд этилишича, мазкур ҳолат юзасидан Бешариқ тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси (Транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Маълумот учун, Жиноят кодексининг 266-моддасида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс етти йилгача озодликдан маҳрум қилинади.
Aввалроқ Риштонда «Damas» велосипедчини уриб юборган ҳамда Қувада «Matiz» ва велосипед иштирокида ЙТҲ содир бўлгани ҳақида хабар берилганди. Иккита ҳолатда ҳам велосипедчилар вафот этган.